2021 йилда Нур-Султан шаҳрига 1 трлн тенгедан ортиқ сармоя жалб этилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Нур-Султан шаҳрига қанча сармоя жалб қилинди ва шаҳар тадбиркорларга қандай ёрдам кўрсатилмоқда? Пойтахт инвестициялар ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси 2021 йилга мўлжалланган асосий кўрсаткичлар ўсиши ҳақида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform шаҳар ҳокимлиги расмий сайтига таяниб.

Жорий йилнинг 11 ойи якунлари бўйича бошқарманинг асосий кўрсаткичлари 1 трлн. асосий капиталга йўналтирилган инвестициялар ҳажми эса 5,8 фоизга ошиб, 1 трлн тенгедан ортиқ маблағни ташкил этади.

Шунингдек, саноат ишлаб чиқаришининг 14 фоизга ўсиши кузатилмоқда. Ишлаб чиқариш саноатида 1,1 млрд. тенгелик маҳсулот ишлаб чиқарилган. Эслатиб ўтамиз, Нур-Султандаги асосий саноат тармоқлари: металлургия, машинасозлик, бошқа нометалл минерал маҳсулотлар ва ичимликлар, озиқ-овқат ишлаб чиқариш ҳисобланади.

Шу билан бирга, чакана товар айланмаси ҳажми 1312 млрд. тенгени ташкил этди, бу 2020 йилга нисбатан 7,7 фоизга кўпдир.

«Кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлашга қаратилган давлат дастурлари доирасида умумий қиймати 89 миллиард тенге бўлган 1700 дан ортиқ лойиҳа маъқулланди. 2022 йилда КЎБ соҳасида асосий кўрсаткичларнинг ўсиш суръатларини сақлаб қолиш режалаштирилган. Бунга жорий йилнинг октябр ойида қабул қилинган 2021-2025 йилларда тадбиркорликни ривожлантириш миллий лойиҳаси ёрдам беради», - дейилади хабарда.


Сўнгги хабарлар