2021 йилда қозоғистонликларга ижтимоий нафақа сифатида 339 миллиард тенге тўланди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда жорий йилда Давлат ижтимоий суғурта жамғармасига 204 миллиард тенге тушди, шундан 199 миллиард тенге ижтимоий тўлов олувчиларга йўналтирилди, дея хабар бермоқда Kazinform.

«2015 йилдан буён Ижтимоий суғурта жамғармасига 4 триллион тенгега яқин маблағ келиб тушган. Булар ҳар ой иш берувчилар томонидан Жамғармага юбориладиган ижтимоий тўловлардир. Биз ушбу маблағларни ҳар ой ижтимоий тўлов олувчилар ўртасида тақсимлаймиз. Жорий йил давомида ижтимоий тўловларга 2,6 триллион тенге сарфланди. Ўтган йилги кўрсаткичга келсак, биз ижтимоий тўлов сифатида 339 миллиард тенге тўладик, жамғармага эса 353 миллиард тенге тушди», - дейди Ижтимоий суғурта жамғармаси бош директори Нурсулу Кемел.

Унинг сўзларига кўра, тўпланган активлар ҳам мавжуд. Бу қолган 4 триллион тенгедир.

«Биз уларга тегмаймиз. Чунки ижтимоий тўловлар узоқ муддатли қўллаб-қувватлаш чорасидир. Йигʻилган маблагʻлар кейинги ижтимоий тоʻловлар учун моʻлжалланган», - дея тушунтирди у.

Дарвоқе, ижтимоий суғурта тизими меҳнатга лаёқатли аҳолининг 6 миллионини қамраб олган бўлиб, йилига 1 миллиондан ортиқ олувчиларга ижтимоий хавфнинг беш тури бўйича ижтимоий нафақалар тайинланади.

Сўнгги хабарлар