2021 йилда Қозоғистонда электр энергияси истеъмоли 6,3 фоиз ўсган

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон 2030 йилга бориб электр энергияси ишлаб чиқаришни 141,2 миллиард кВт/соатга етказишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда мамлакат энергетика вазири Мағзум Мирзағалиев маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«2021 йил охирига келиб электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми 112,3 миллиард кВт/соатга етиши кутилмоқда, истеъмол ўсиши 2020 йилга нисбатан 6,3 фоизни ташкил этди. Шу билан бирга, жорий йилнинг октябр ва ноябр ойларида 0,25 миллиард кВт/соат электр энергияси танқислиги юзага келди, бу Россия Федерациясининг энергия манбалари ҳисобидан қопланди», - деди энергетика вазири Ҳукумат йиғилишида.

Унинг айтишича, мамлакатда 2030 йилгача электр энергияси ишлаб чиқаришни 141,2 миллиард кВт/соатга етказиш режалаштирилган.

«Иқтисодиётнинг электр энергиясига бўлган эҳтиёжини қоплаш мақсадида мавжуд электр станцияларини модернизация қилиш ва янгиларини қуриш, шунингдек, қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш доирасида 11 ГВт ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш кўзда тутилмоқда. - дея қўшимча қилди у.

Муаллиф: Арайлим Мурат

Сўнгги хабарлар