2021 йилда Алмати метросининг иккита бекати қуриб битказилади

None
None
АЛМАТИ. Kazinform - Алмати шаҳри ҳокими Бауржан Байбек маслихат депутатлари йиғилишида жорий йилдаги шаҳар бюджети ҳақида ҳисобот берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Йиғилишда шаҳар метрополитени иккита бекатининг қурилиш режасига тўхталиб ўтди.

«Сейсмик хавфи юқори ҳудудда жойлашганлиги туфайли, биздаги қурилиш шарт-шаройитлари ҳам ўзгача. Юртимизда биринчи бўлиб тезкор автобус транспорти тармоғини ишга туширдик. Шундан буён йўловчилар қатнови 40% ошди. Режага кўра, 2021 йил биринчи ярмида «Сарыарқа» ҳамда «Достық» метро бекатлари қурилиши якунига етади. Бекатлар яқин атрофдаги 12та микрорайонга хизмат кўрсатади. Шу мақсадда республика бюджетидан икки миллиард танга маблағ ажратиш кўзда тутилган», - дея таъкидлади шаҳар рахбари.

Янги бекатларда яратиладиган шароитлар ҳам янгича бўлиши таъкидланмоқда.

Сўнгги хабарлар