2021 йилда 32 мингдан ортиқ олтин қуйма сотилган – ҚР Миллий банки
19 Январь 19:32

2021 йилда 32 мингдан ортиқ олтин қуйма сотилган – ҚР Миллий банки

NUR-SULTAN. Kazinform – 2021 йилда иккинчи даражали банклар ва якка тартибдаги нобанк айирбошлаш шохобчалари томонидан умумий оғирлиги 1,1 тонна бўлган 32 326 дона олтин қуйма сотилган. 2021 йил декабр ойида умумий оғирлиги 107,4 кг бўлган 3274 дона ўлчанган олтин қуйма сотилди, деб хабар беради Kazinform ҚР Миллий банки матбуот хизматига таяниб.

Aҳоли учун ишлов берилган олтин қуймаларини сотиш ва қайта сотиб олиш дастури (кейинги ўринларда Дастур деб юритилади) Миллий банк томонидан 2017 йилдан бошлаб ишга туширилган. Фаолият бошланганидан буён умумий оғирлиги 2,7 тонна бўлган 74 905 дона олтин қуймалари сотилган.

Олтин қуймалари беш хил шаклда тақдим этилган: 5, 10, 20, 50 ва 100 г. Харидорлар орасида энг машҳури 10 г оғирликдаги қуймадир.Унинг 2021 йилдаги умумий савдодаги улуши 29% - 9521 дона. Ундан кейин 100 грамм - 6636 дона (21%) ва 5 граммли - 6136 дона (19%), 50 граммли - 5265 дона (16%), 20 граммли - 4768 дона (15%).

Aсосан, ўлчанган қуймалар Алмати, Нур-Султан ва Aтирау шаҳарларида талабга эга. Олтин қуйма ишончли инвестиция воситаси сифатида ҳаракат қилиши мумкин.

Қуйма олтин бозорининг ликвидлигини таъминлашнинг асосий омили бу олтин қуймаларини банклар ва нобанк айирбошлаш шохобчалари томонидан мижозга «кун давомида» пул тўлаган ҳолда қайтариб олиш имкониятидир.

Дастур бошланганидан буён иккинчи даражали банклар ва якка тартибдаги нобанк айирбошлаш шохобчалари томонидан умумий оғирлиги 266 кг бўлган 10 886 дона ўлчанган қуймалари қайта сотиб олиш учун қабул қилинди, бу эса сотилган қуймаларнинг умумий ҳажмининг 15 фоизини ташкил этади. Банклар томонидан сотиб олиш учун қабул қилинган деярли барча ўлчанган қуймалар Миллий банк филиалларига қайтарилмасдан яна аҳолига сотилади.

Ҳар бир қуйма ҳимоя элементлари (инготларнинг ойна юзаси, микроматн ва бўртма қирраси) билан ва механик шикастланишдан ҳимоя қилувчи ва ўрамнинг очилган ёки очилмаганлигини текширишни осонлаштирадиган махсус ўрамда ишлаб чиқарилади. Ҳимоя ўрами ҳам сифат сертификатидир. Шу муносабат билан, инготни эҳтиёткорлик билан сақлаш ва пакетни очмаслик тавсия этилади.

Ҳозирда олтин қуймаларини Halyk Bank, Евроосиё банки, Jusan Bank, БанкЦентерКредит, шунингдек, айрим нобанк айирбошлаш шохобчаларида сотиб олиш ва қайта сотиш мумкин.


Янгиликлар

Архив