2021 йилда 17,5 мингдан ортиқ этник қозоқ ватандош мақомига эга бўлди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 2021 йил якунларига кўра, 17540 этник қозоқ ўз тарихий Ватанига қайтиб, ватандош мақомига эга бўлди. Умуман олганда, 1991 йилдан бери Қозоғистонга 1 миллион 87,8 минг этник қозоқ қайтиб келди. Бу ҳақда Kazinform ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги матбуот хизматига таяниб хабар беради.

2021 йилда Қозоғистонга келган ватандошларнинг ярмидан кўпи (76,2 фоизи) Ўзбекистондан, 9,7 фоизи Хитойдан, 6 фоизи Туркманистондан, 2,6 фоизи Мўғулистондан ва 5,7 фоизи бошқа давлатлардан келган.

Улар асосан, Алмати (28,5%), Манғистау (19%), Туркистон (13%) ва Жамбил (7,8%) вилоятларида, шунингдек, Чимкент шаҳрида (10,5%) жойлашдилар.

Жорий йилнинг 1 январ ҳолатига кўра, меҳнатга лаёқатли ёшдаги этник ватандошлар сони 55,2 фоизни, меҳнатга лаёқатли ёшга етмаганлар – 28 фоизни ва нафақахўрлар – 16,8 фоизни ташкил этади.

Меҳнатга лаёқатли аҳолининг 11,1 фоизи олий маълумотли, 40,1 фоизи ўрта касб-ҳунар маълумотига эга, 45,6 фоизи умумий ўрта маълумотли ва, 3,1 фоизи маълумотга эга эмас.

Сўнгги хабарлар