Валюталар курси:
    usd/kzt 425.02 eur/kzt 450.1

    rub/kzt 7.17 cny/kzt 63.75
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 1 °С
Алматы: 15 °С

2021 йил охирида Хитойдан Қуёшни ўрганадиган биринчи сунъий йўлдош учирилади

29 Сентябрь 10:59

BEIJING-ZHUHAI Kazinform - Хитой бу йил Қуёшни ўрганадиган биринчи сунъий йўлдошни учиради. Бу ҳақда Шанхай космик саёҳат технологиялари академияси (SASТ) шу кунларда ўтказилаётган Airshow Shina 2021 халқаро авиация ва космик кўргазмаси давомида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

SASТ маълумотларига кўра, Хитой шу йилнинг охиригача Қуёшни ўрганадиган биринчи сунъий йўлдошини учиришни режалаштирмоқда. Ичкарида қуёш спектрометри Қуёш тасвирларини тўплайди ва тадқиқотчиларга унинг чақнашидаги ўзгаришларни кузатишга имкон беради.

SASТ, сунъий йўлдошнинг учирилиши Қуёшни ўрганишга ёрдам беради, юқори технологияли саноатнинг ривожланишига ҳисса қўшади ва Қуёшни халқаро миқёсда ўрганишга ҳисса қўшади деган умидда.

Эслатиб ўтамиз, Airshow Shina - 2021 13 -Халқаро авиация ва космик кўргазмаси 28 сентабрдан 3 октабргача Хитой жанубидаги Гуандун провинцияси Чжухай шаҳрида бўлиб ўтади. Бу йил кўргазмада 40 та мамлакат ва минтақадаги 700 та компаниянинг фуқаролик ва ҳарбий техника, аэрокосмик ва мудофаа маҳсулотларининг минглаб моделлари намойиш этилади.

Airshow Shina ташкилий қўмитаси 14 -Халқаро авиация ва космик кўргазма 2022 йил 2-13 ноябр кунлари Чжухай шаҳрида ўтказилишини эълон қилди.

Муаллиф: Руслан Сулейменов


Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар