2021 йил Қозоғистонда Мустақилликнинг 30 йиллиги деб эълон қилинди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев 2021 йилни Мустақилликнинг 30 йиллиги деб эълон қилди, деб хабар беради Kazinform.

«Миллий жамоатчилик ишончи кенгашининг IV йиғилишида мен 2021 йилни Мустақилликнинг 30 йиллиги деб эълон қилиш тўғрисида қароримни эълон қилдим. Бу ўтмишимизни ўрганиш учун яхши имконият. Юбилей сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар, рақамлаштириш, болалар ва ногиронларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, экологик муаммоларни ҳал қилиш доирасида ўтказилади», - деб ёзди Президент Twitter саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, кеча Қасим-Жомарт Тоқаев иштирокида Миллий жамоат ишонч кенгашининг тўртинчи йиғилиши бўлиб ўтди .



Сўнгги хабарлар