2021 йил бошидан буён 800 дан ортиқ этник қозоқлар ватандош мақомини олди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 2021 йил 1 февраль ҳолатига кўра, 877 киши тарихий Ватанига қайтиб, ватандош мақомини олди. Умуман олганда, 1991 йилдан бери 1 миллион 71,2 минг этник қозоқ келди, деб хабар беради Kazinform ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Жорий йил бошидан буён Қозоғистонга келган ватандошларнинг ярмидан кўпи (65,9%) Ўзбекистондан, 19,3% Хитойдан, 6,3% Туркманистондан, 4,2% Мўғулистондан ва 4,3% - бошқа мамлакатлардан келган.

Улар асосан Алмати (40,9%), Манғистау (12,5%) ва Туркистон (6%) вилоятларида, шунингдек Нур-Султан (6%) ва Чимкент шаҳарларига (16,9%) жойлашдилар.

Жорий йилнинг 1 февраль ҳолатига кўра, меҳнатга лаёқатли ёшдаги ватандошлар сони 58,7% ни ташкил этади, меҳнатга лаёқатли ёшга етмаган 21,4% ва нафақахўрлар 19,8% ни ташкил этади.

Сўнгги хабарлар