2020 йили онлайн-савдо ҳажми 900 миллиард тенгега етади – савдо вазири

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Савдо ва интеграция вазири Бақит Султанов электрон тижоратнинг ўсиши ҳақида гапирди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Биз ушбу соҳани ривожлантиришда электрон тижоратга ҳам эътибор қаратамиз. Пандемия шароитида ушбу тренд бутун дунёда кучайди. Ўтган йили Қозоғистондаги электрон савдо ҳажми 700 миллиард тенгедан ошди ва 2020 йилнинг биринчи ярмида онлайн-савдо ҳажми 432 миллиард тенгега етди», - деди вазир.

Унинг сўзларига кўра, йил охирига келиб бу рақам 900 миллиард тенгега етиши мумкин.

«2022 йилга келиб, онлайн-савдонинг мамлакатдаги ялпи чакана савдодаги улуши 13% га етиши мумкин. Бизнинг прогнозимизга кўра, 2025 йилга келиб электрон тижорат улуши чакана бозорнинг 15 фоизига етади», - деди Б.Султанов.

Сўнгги хабарлар