2020 йили Нур-Султанда 3 миллион квадрат метр уй фойдаланишга топширилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 2020 йилда Нур-Султан шаҳрига рекорд даражада бир триллион тенге миқдорида сармоя жалб қилинди. Бу ҳақда Нур-Султан шаҳрининг ҳокими Алтай Кўлгинов шаҳар аҳолиси билан ҳисобот учрашувида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«2020 йилда коронавирус пандемиясига қарамай, пойтахт мерияси фуқаролар ва шаҳар учун муҳим лойиҳалар учун хусусий сармояларни жалб қилиш бўйича ишларини тўхтатмади. Ўтган йили пойтахтга 1,1 триллион тенге жалб қилинган. Бу 2019 йилга нисбатан 21,5 фоизга кўп», - деди у.

Ҳоким 2020 йил осон бўлмаганлигини яширмади.

«Аммо пандемия вақтинчалик эканлигини тушунишимиз керак. Шаҳарда уй-жой ва ижтимоий объектлар, инфратузилма ва бошқа қурилишларни давом эттириш зарур. Карантин пайтида қурилиш ишлари тўхтатилмади. Иш санитария меъёрларига қатъий риоя қилинган ҳолда амалга оширилди. 2020 йилда пойтахтда 3 миллион квадрат метр уй-жой қурилиб, фойдаланишга топширилди. Бу 2019 йилга нисбатан икки баравар кўп», - деди Алтай Кўлгинов.

Унинг айтишича, ўтган йили ModeX уй комбинати ишга туширилди. Уй комбинати уй-жой қуриш ва қурилиш вақтини қисқартириш, уй-жой нархини пасайтириш, уй-жой сифатини яхшилашга ёрдам беради.


Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар