2020 йилги Нобель мукофоти онлайн тарзда топширилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Дунёдаги эпидемиологик вазият туфайли 2020 йилда Нобель мукофотини топшириш маросими онлайн тарзда ўтказилади. Бу ҳақда Kazinform Нобель қўмитаси сайтига асосланиб хабар беради.

Режага кўра, Нобель мукофоти лауреатлари номлари 5-12 октябрь кунлари эълон қилинади. Тантанали маросим Стокгольм мэриясидан трансляция этилади, унга турли мамлакатлар қўшилади. Илгари тадбир Стокгольм Филармониясида бўлиб ўтган.

Мукофотлар ғолибларга элчихона ва университет вакиллари орқали топширилади.


Сўнгги хабарлар