+7 (701) 759 90 19
USD 423.87 EUR 505.25
RUB 5.59 CNY 64.43
Янгиликлар

2020 йилги Мюнхен марафони янги форматда ўтказилади

2 Июль 12:35
Баҳам кўринг:
2020 йилги Мюнхен марафони янги форматда ўтказилади

MUNHEN. Kazinform - Марафон ташкилотчилари Мюнхендаги мусобақалар форматини ўзгартирганини эълон қилди, деб хабар бермоқда Kazinform Миллий Олимпия қўмитасига таяниб.

Спорт мусобақаси 2020 йил 11 октябрга режалаштирилмоқда. Ташкилотчилар марафонни виртуал форматга ўтказганича йўқ, аммо иштирокчилар сонини 12,6 минггача чеклаш режалаштирилган. Шунингдек, марафон масофаси қисқартирилди. Югурувчилар олдинги 42 км ўрнига 30 км масофани босиб ўтишлари керак. Бундан ташқари, ташкилотчилар иштирокчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун қоидалар тўплами ва гигиена инструкцияларини ишлаб чиқдилар.

«Бизнинг барча қарорларимиз тасдиқлаш учун Мюнхендаги тегишли идораларга юборилди. «Биз Мюнхенда учрашиб, «2020 йилги марафонни бошқача ўтказамиз» шиори остида марафонни ташкиллаштиришни режалаштирмоқдамиз«, - дейди Мюнхен марафони директори Йорг Вениг.

Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив