2020 йилда Қозоғистонда рўйхатдан ўтган автомобилларнинг умумий сони эълон қилинди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – 2020 йилда Қозоғистонда 1,3 миллиондан ортиқ автомобил рўйхатдан ўтказилди. Бу ҳақда «ҚазАутоПром» автомобилсозлик корхоналари иттифоқидан маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

«Ҳисобот даврида маъмурий полиция томонидан 1 369 668 та транспорт воситаси рўйхатдан ўтказилди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 8,2 фоизга паст. Уларнинг 1 223 677 таси бир неча маротаба рўйхатдан ўтган, яъни бир кишидан бошқасига ўтказилган транспорт воситалари тоифасида бўлган. Бу ўтган йилга нисбатан 11,7 фоизга камайди. Биринчи марта рўйхатдан ўтган транспорт воситаларининг сони 145 991 тага етди. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 30,8 фоизга юқори. Ушбу кўрсаткичга 2020 йилда дастлабки ва вақтинча рўйхатдан ўтказилган Арманистондан етказиб берилган 17 398 та автомашина киради», - дейилади хабарда.

2020 йил натижаларига кўра, Қозоғистонда 73 та электромобил рўйхатдан ўтказилди.

«ҚазАутоПром» маълумотларига кўра, ҳисобот даврида қайта рўйхатдан ўтган транспорт воситаларининг учдан икки қисмидан кўпроғи (66,9%) хизмат муддати 10 йилдан ортиқ бўлган транспорт воситаларидир.

Хусусан, 20 йилдан ошганларнинг улуши - 502 798 та автомобил (41,1 фоиз), 11 йилдан 20 йилгача - 25,9 фоиз (316 377 та автомобил).

4 йилдан 7 йилгача - 210 415 та автомобил (17,2 фоиз), 8 йилдан 10 йилгача - 121 395 та машина (9,9 фоиз), 1 йилдан 3 йилгача - 60 605 та машина. Шу билан бирга, фойдаланиш муддати 1 йилдан кам бўлган транспорт воситаларининг улуши 1 фоизни ташкил этди (12 087 та автомобил).

Сўнгги хабарлар