2020 йилда Қозоғистонда қишлоқ хўжалиги 5,6 фоизга ўсди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 2020 йилда қишлоқ хўжалиги соҳаси 5,6 фоизга ўсди. Бу ҳақда Қозоғистон миллий иқтисодиёт вазири Руслан Даленов Ҳукумат мажлисида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«2020 йилда қишлоқ хўжалиги 5,6 фоиз ўсди. Бу озиқ-овқат хавфсизлигини яхшилади. Ўсимлик етиштириш 7,8% га, чорвачилик 3% га ўсди», - деди у.

Вазирнинг сўзларига кўра, қишлоқ хўжалиги ўсишининг ижобий динамикаси 13 та минтақада кузатилмоқда.

«Қостанай ва Ақмола вилоятлари энг юқори ўсиш суръатини кўрсатди. Шу билан бирга, пасайиш Мангистау ва Ғарбий Қозоғистон вилоятларида қайд этилди», - деди Руслан Даленов.


Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар