2020 йилда Қозоғистонда 128,8 мингта никоҳ рўйхатга олинган

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 2020 йилда Қозоғистонда 128,8 мингта никоҳ қонунийлаштирилди ва 48 минг жуфтлик ажрашди. Бу ҳақда Қозоғистон стратегик режалаштириш ва ислоҳотлар агентлигининг Миллий статистика бюроси маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

Ўтган йили Қозоғистонда ФҲДЁ органлари томонидан 128,8 мингта никоҳ рўйхатга олинган. Бу ўтган йилга нисбатан 7,6 фоизга кам.

128,8 минг никоҳдан:

- 85,8% - моноэтник никоҳлар, 14,2% - миллатлараро никоҳлар;

- 88,8 минг ёки 68,9% - шаҳарларда рўйхатдан ўтган, 40,1 минг ёки 31,1% овул жойларда;

- эркакларнинг 83,5% ва аёлларнинг 85% биринчи марта турмушга чиқди;

- ажралишдан кейин қайта турмуш қурганлар: эркаклар - 15,4%, аёллар - 13,5%

Ўтган йили энг кўп никоҳ Нур-Султон шаҳрида қайд этилган. Энг ками - Шимолий Қозоғистон вилоятида. Эркакларнинг 36,1% 25-29 ёшда, аёллларнинг 43,7% 20-24 ёшда турмушга чиқади.

2020 йилда 2019 йилга нисбатан Қозоғистонда ажрашган жуфтликлар сони 19,7 фоизга камайган ва 48 мингтани ташкил этган.

Сўнгги хабарлар