2020 йилда 880 та қишлоқ тезкор Интернетга уланади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Жорий 2020 йилда 880 та овул кенг полосали Интернетка уланади. Бу ҳақда бугун Ҳукумат мажлисида «Рақамли Қозоғистон» давлат дастурини амалга оширишни муҳокама қилиш чоғида ҚР Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири Асқар Жумағалиев маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Рақамли «Ипак йўли» йўналишининг асосий вазифаси – халқни сифатли Интернет билан таъминлаш. Ҳозирда 117 шаҳар ва аҳоли сони 250дан ошадиган 3 324 та овул кенг полосали Интернет билан таъминланган. Ўтган 2 йил мобайнида 481 та овул қамраб олинди. Бу лойиҳа изчиллик билан давом эттирилади», - деди вазир.

Унинг айтишича, Нур-Султан, Алмати ва Чимкент шаҳарларида 5G тармоғи пилот лойиҳаси амалга оширилган. Ўтган йил охирларида Қозоғистон – Озарбайжон йўналишида TransCaspian Fiber Optic лойиҳаси амалга оширила бошланди. Бу борада юртимизнинг географик жойлашувини ҳисобга олсак, маълумотлар узатишда мамлакатимизнинг транзит салоҳияти ортади.

«2020 йилда кенг полосали Интернетга яна 880 та овул уланади. Хонадонларнинг Интернет билан таъминланганлик кўрсатгичини 84 фоизга етказиш режалаштирилган», - деди Асқар Жумағалиев.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар