2020 йилда 2 миллиондан зиёд одамнинг пенсияси ошди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – «2020 - 2022 йилларга мўлжалланган республика бюджети тўғрисида»ги қонунга мувофиқ, 2020 йил 1 январдан эътиборан солидар пенсия миқдори 7%га кўпайди, энг кам пенсия миқдори эса 38 636 тангани ташкил қилади, деб хабар беради Kazinform ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги матбуот хизматига ҳавола қилиб.

Давлат базавий пенсия тўлови миқдори 5% ошиб, унинг энг кам миқдори 16 839 тангани ташкил қилди.

Ушбу ўсимлар 2 миллиондан зиёд пенсионерге тааллуқлидир.

Шунингдек, 1 январдан бошлаб энг кам яшаш кўрсатгичи миқдорининг ўзгарганлиги сабабли ногиронлик ва боқувчисидан махрум бўлганлик бўйича бериладиган давлат ижтимоий нафақаларининг миқдори 5% ошди.

Эндиликда биринчи гуруҳ ногиронлик нафақаси 59 872 тг, иккинчи гуруҳ нафақаси 47 710 тг, учинчи гуруҳ нафақаси 32 431 тангадир.

Боқувчисидан махрум бўлганларга бериладиган нафақа миқдори одамлар сонига қараб 26 818 тангадан 65797 тангагача бўлиши мумкин. Шу билан биргаликда етим болаларга бериладиган давлат нафақаси миқдори бир бола учун 36 796 тг, аммо бир оилага 79 829 тангадан ортиқ берилмайди.

Бу ўзгариш 680 минг одамга тааллуқлидир.

Ойлик ҳисоб кўрсатгичи миқдорининг ўзгариши туфайли 2020 йил 1 январдан бошлаб №1 ва №2 рўйхатлар бўйича давлат махсус нафақалари миқдори ҳам 5%га ошди. У №1 рўйхат бўйича 24 973 тг, №2 рўйхат бўйича 22 216 тангадир.

Сўнгги хабарлар