2020 йилда 12 мингдан ортиқ этник қозоқ ватандош мақомини олди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Жорий йилнинг 1 декабрь ҳолатига кўра, 12,3 минг киши тарихий Ватанига қайтиб, ватандош мақомини олди, деб хабар беради Kazinform ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Умуман олганда, 1991 йилдан буён Қозоғистонга 1 миллион 69,5 минг этник қозоқ қайтиб келди.

Бу йил Қозоғистонга келган ватандошларнинг ярмидан кўпи Хитойдан (54,2%), Ўзбекистондан 30,0%, Туркманистондан 8,9%, Мўғулистондан 3,7% ва 3,2% бошқа мамлакатлардан.

Улар асосан Алмати (51,7%) ва Манғистау (13,4%) Туркистон (5,6%) вилоятларига, шунингдек Нур-Султан (4,1%) ва Чимкент (3,7%) шаҳарларига жойлашдилар.

11 ой натижаларига кўра, меҳнатга лаёқатли ватандошлар сони 57,2%, меҳнатга лаёқатли ёшга етмаганлар - 32,2% ва нафақахўрлар - 10,6%ни ташкил этади.

Сўнгги хабарлар