2020 йил 1 январдан эътиборан иш ҳақи 60 фоизгача ошди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 2020 йил 1 январдан бошлаб юртимизда бирқатор соҳа ходимлари иш ҳақи ва пенсиялар оширилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Жумладан, ўқитувчилар иш ҳақи 25 фоиз, маданият соҳаси ходимлари маоши 35 фоиздан 50 фоизгача, ижтимоий соҳа ходимлари маоши эса 30 фоиздан 60 фоизгача оширилди.

«Қозоғистонда хизмат кўрсатган устоз» фаҳрий унвонига эга ўқитувчиларга 1000 ойлик ҳисоб кўрсатгичи миқдорида бир марталик тўлов берилади, магистр даражасига эга жисмоний тарбия ва спорт соҳаси таълим муассасалари ходимлари ва ҳарбий ўқув юрти ўқитувчиларига қўшимча равишда 10 ОҲК миқдорида ҳақ тўланади.

Шунингдек, 2020 йил 1 январидан бошлаб пенсиялар 7% ошади, унинг энг кам миқдори 38 636 танга сифатида белгиланди. Давлат базавий пенсия миқдори 5 фоиз ошиб, энг кам миқдори 16 839 тангани ташкил қилади.

Бундан ташқари, Ёшлар йили якунларига бағишланган тантанали маросимда ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев 2020 йил 1 январидан эътиборан талабалар стипендияси 25 фоиз ошди. Жумладан, бакалавриат талабалари стипендияси энг кам миқдори 26 186 танга, магистратурада - 66 913 танга, докторантурада - 102 498 тангани ташкил қилади.

Муаллиф: Айжан Серикқизи

Сўнгги хабарлар