2019 йилда пулли йўллардан 5,4 млрд танга йиғилди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – 2019 йил январь-декабрь ойларида юртимизда ишга туширилган тўртта пулли автобанлардан олинган йиғим 5,4 млрд тангани ташкил қилди, деб хабар беради Kazinform.

Пулли йўллар: «Нур-Султан – Шучинск», «Нур-Султан – Темиртау», «Алмати – Қорғас» ва «Алмати – Қапшағай» автобанларидир.

ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлигининг маълумотларига кўра, 5,4 миллиард танганинг 3,8 миллиарди – пулли автомобиль йўлларини ривожлантиришга, 1,6 миллиарди эса тўлов тизимини такомиллаштиришга сарфланган.

«2018 йил билан таққослаганда ўтган йилда пулли йўллардан 3,5 баравар кўп пул тушди. Сабаби 2018 йилда фақатгина «Нур-Султан – Шучинск» йўли пулли эди. Ушбу трассадан ҳар йил 1,5 млрд тг йиғиларди. Ҳозирда юртимиздаги пулли автотрассаларнинг жами узунлиги – 682 км», - деб маълум қилди вазирлик матбуот хизмати.

Вазирлик вакилларининг айтишича, эндиликда пулли йўлларни ривожлантиришга бюджетдан маблағ ажратиш тўхтатилади.

«2019 йил декабрида инвестицион конкурс якунларига кўра, Консорциум билан йўлларнинг 11 минг километрида тўлов тизимини ўрнатиш ва йўлларни ривожлантириш тўғрисида келишув имзоланди. Унга кўра, бу йил қайта қурилган 5,7 минг км йўл участкаларида тўлов тизими жорий қилиниши режалаштирилган. Йўлларнинг қолган 5,3 минг километри 2024 йилгача автобанларга айлантирилади. Шу орқали юртимиздаги йўллар тизимини ривожлантиришга бюджетдан маблағ ажратишга ҳожат қолмайди», - деди вазирлик вакиллари.


Сўнгги хабарлар