2019 йилда қозоғистонликлар 15 мингдан зиёд қуйма олтин сотиб олишган

None
None
ALMATY. Kazinform - 2019 йилда қозоғистонликлар 15 732 та қуйма олтин сотиб олишган, деб хабар беради Kazinform мухбири.

ҚР Миллий банки аҳолига тоза қуйма олтин сотиш ва сотиб олиш дастурини 2017 йилда йўлга қўйди.

Миллий банкнинг маълум қилишича, 2019 йилда жами оғирлиги 469,320 грамм (469 кг) бўлган 15 732 та қуйма олтин сотилган.

Дастур доирасида қуйма олтинлар 2017 йил июндан бошлаб иккинчи даражали банклар орқали (Қозоғистон Халқ банки, Евроосиё банки, Жусан банк) сотилмоқда. 2018 йил декабридан бошлаб айрбошлаш шаҳобчалари ҳам ушбу жараёнда иштирок этмоқда. Статистик маълумотларга кўра, иштирокчи банклар орасида Халқ банки яққол устунликка эга.

Қуйма олтинларнинг 5, 10, 20, 50 ва 100 граммлик бешта тури мавжуд. Кўпинча 5 граммлик олтин қуймаси сотилган (32%).

Миллий банк хабарига кўра, бир грамм соф олтин нархи ҳозирда 18 842,31 тангани ташкил қилади.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар