2019 йилда Қозоғистонда қанча янги автомобиль сотилган

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – 2019 йилда расмий дилерлар томонидан 71 мингдан зиёд автомобиль сотилган, деб хабар беради Kazinform мухбири «ҚазАвтоЎнеркасип» иттифоқига ҳавола қилиб.

«2019 йил якунига кўра, расмий дилерлар 71 417 автомобиль сотган, бу бир йил аввалги кўрсатгичдан 23,3 фоиз кўпроқдир. Ҳисобот даврида қозоғистонликлар енгил автомобиль олишга 654,3 млрд танга сарфлади, бу 2018 йилги кўрсатгичдан 31,8 фоиз ортиқ», - дейилган хабарда.

Автомобиль сотиб олган 42 205 одам (59,1 фоизи) юртимиз заводлари маҳсулотини танлаган. Шунингдек, ўтган йил 12 ойида сотилган 29 212 та автомобиль (40,9 фоиз) импорт ҳиссасига тўғри келади.

Ушбу давр мобайнида юртимизда энг талаб юқори бренд Lada бўлиб турибди. Республика ҳудудида 15 366 та Россия автоси сотилган. Иккинчи ўринда 14 853 та автомобиль билан Hyundai турибди. 14 197 автомобиль сотган Toyota эса учинчи ўринда. Шунингдек KIA (3 758 авто) ва Ravon (3 651) брендлари кучли бешликдан жой олган.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов


Сўнгги хабарлар