200 мингга яқин Астаналик мактаб ўқувчилари ёзги таътил билан қамраб олинади

None
ASTANA. Kazinform - Энг узун таътил кунларида Астанада мактаб ўқувчилари учун ҳар йили ёзги таъти ташкил этилади. Бу йил у икки йўналиш – саломатликни мустаҳкамлаш ва бандлик бўйича қарийб 200 минг ўқувчини қамраб олади, дея хабар беради Kazinform пойтахт ҳокимлиги расмий сайтига таяниб.

«2023 йилнинг ёзги мавсумида 197 минг 869 нафар ўқувчи ёки 1-10 синф ўқувчиларининг 98 фоизи ёзги дам олишнинг барча турлари билан қамраб олинади. 85 та мактабда бошланғич синф ўқувчилари учун мактаб оромгоҳлари ташкил этилди. «Арман» ва «Боровичок» спорт-соғломлаштириш оромгоҳларида 2800 нафар бола, шу жумладан 2050 нафар етим ва кўп болали, кам таъминланган оилалар фарзандлари дам олади», - деди Астана таълим бошқармаси бошлиғи ўринбосари Серик Адилбаев онлайн брифингда.

Бундан ташқари, 2023 йил 5 июндан 16 июлга қадар Ал-Фаробий номидаги ўқувчилар саройида «Балалықтың бойтұмары» ёзги дам олиш академияси уч мавсумда икки сменада ташкил этилади.

«Ұшқыр ой алаңы» дебат ҳаракати доирасида 2023 йил 5 июндан 30 июнга қадар бир сменада икки мавсумни ўтказишни назарда тутувчи Ёзги мунозаралар академияси ташкил этилади. Оромгоҳ дастурида «Парасат» мунозара клуби спикерлари томонидан тренинглар ўтказилади.

Июнь ойида мактаб ўқувчилари саройларида амалий санъат, инглиз тилини ўрганиш ва бошқалар бўйича қисқа муддатли ҳаваскорлик тўгараклари ташкил этилади.

Сузиш ва спорт тўгараклари ҳам ўз ишини давом эттиради.


Сўнгги хабарлар