20 октябрь – Бутунжаҳон статистика куни

Фото: None
TASHKENT. Kazinform - Мамлакатларнинг миллий статистика тизимини ривожланганлик даражасини баҳолаб борадиган Жаҳон банкининг «Статистика салоҳияти индекси»да Ўзбекистон 67,8 балл билан 154 та давлат орасидан 61- ўринни эгаллаган. Бу ҳақда Kazinform қўмитанинг расмий Telegram-каналига таяниб хабар беради.

Маълум бўлишича, Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси веб-сайтида 20 та бўлимда 279 та жадвал кўринишида 2 млн. дан зиёд статистик кўрсаткичлар тўплами ва метамаълумотлар эълон қилинмоқда. Шунингдек, асосий ўзгаришлардан бири қўмитанинг янгиланган веб-сайтида геоманзилли маълумотлар хизмати жорий этилди.

Халқаро валюта жамғармасининг кенгайтирилган Маълумотларни тарқатишнинг умумий тизимида 24 та йўналиш бўйича 422 турдаги Ўзбекистон Республикасининг макроиқтисодий, молиявий ва ижтимоий статистик кўрсаткичлар тўпламларини эълон қилиб борилиши йўлга қўйилди.

Давлат статистика қўмитаси томонидан БМТнинг Тараққиёт дастури билан ҳамкорликда Миллий Барқарор Ривожланиш мақсадларига эришишни мониторинг қилиш бўйича веб-сайт (nsdg.stat.uz) ишлаб чиқилиб, ўзбек, рус ва инглиз тилларида ишга туширилган.

Ҳозирги кунда, Ўзбекистон Республикасининг Очиқ маълумотлар порталида жами 13 мингдан ортиқ маълумотлар тўпламлари 3 тилда (ўзбек, рус ва инглиз тилларида) жойлаштирилган.

«Open data Inception» ташкилотининг маълумотига кўра, жаҳон мамлакатлари орасида Ўзбекистон 99 та очиқ маълумотлар манбалари билан очиқ маълумотлар манбалари сони бўйича жаҳонда 5-ўринни эгаллади.

Лондондаги Очиқ маълумотлар Институти (ODI) баҳолаш тизими бўйича Давлат статистика қўмитасининг расмий веб-сайти (stat.uz) энг юқори –«Платина» (PLATINUM) даражага эришган.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг «Электрон ҳукумат кузатуви 2020»да «Очиқ давлат маълумотлари индекси» бўйича Ўзбекистон энг юқори (Very High OGDI) кўрсаткичига эга бўлган жаҳоннинг 41 та мамлакати орасидан жой олган. Жами ушбу индексда 193 та мамлакат баҳоланган ҳамда Ўзбекистон энг юқори балл тўплай олган.

Очиқ маълумотлар рейтингида (Open Data Inventory - ODIN) Ўзбекистон Республикаси 63 баллни тўплади ва рейтингда 125 та позицияга кўтарилиб, дунёда 44-ўринни, Марказий Осиёда эса 1-ўринни эгаллади.

Сўнгги хабарлар