20 нафар ўзбекистонлик Алматида ноқонуний ишлаб келган

None
None
ALMATY. Kazinform - Алматидаги қурилиш объектларида 20 нафар ўзбекистонлик меҳнат муҳожири ноқонуний ишлаганлиги аниқланди, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.

Алмати шаҳрида ўтказилган «Келимсек» республика тезкор-профилактика тадбири давомида ноқонуний муҳожирлар аниқланди.

Алмати полиция департаменти миграция хизмати бошлиғи Асхат Бутунчиновнинг айтишича, меҳнат муҳожирлари Бостандиқ туманидаги турар-жой мажмуаси ҳудудида ишлаган.

«Улар ҳам иш берувчилари каби мамлакатнинг амалдаги миграция қонунчилигини бузган. Бунинг учун у маъмурий жавобгарликка тортилди. Кейинроқ суд қарорига кўра, гастарбайтерлар Қозоғистондан депортация қилинади», — деди у.


Муаллиф: Думан Арғингелди

Сўнгги хабарлар