20 дан ортиқ ўқитувчилар «Қозоғистонда хизмат кўрсатган ўқитувчи» давлат мукофотига сазовор бўлишди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Ушбу мукофот Қозоғистонда биринчи марта топширилди. Давлат раҳбарининг фармони билан 20 дан ортиқ ўқитувчилар таълим соҳасидаги фаолияти учун давлат мукофотлари билан тақдирландилар, деб хабар беради Kazinform ҚР Таълим ва фан вазирлигига таяниб.

ҚР Таълим ва фан вазири Асхат Аймағамбетов ўқитувчиларга давлат мукофотини топширди ва уларга миннатдорчилик билдирди.

«Ўқитувчиларга давлат алоҳида эътибор қаратмоқда. Давлат раҳбари номидан биринчи марта «Қозоғистонда хизмат кўрсатган ўқитувчи» давлат мукофоти топширилди. Ёш авлодни тарбиялашга қўшган ҳиссангиз учун ташаккур. Мукофотларингиз билан табриклайман! Сизларга сиҳат-саломатлик, фаровонлик ва оилаларингизга фаровонлик тилайман», - деди вазир.

«Қозоғистонда хизмат кўрсатган ўқитувчи» давлат мукофоти ўқитувчиларга улкан ютуқлари ва давлат олдидаги улкан хизмати учун берилади. Юқори унвонга эга бўлган ўқитувчи 1000 ойлик ҳисоб кўрсатгич миқдорида бир марталик тўловни олади.


Сўнгги хабарлар