20-22 февраль кунлари об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - «Қазгидромет» РДК 2020 йил 20-22 февраль кунлари об-ҳаво маълумотларини эълон қилди, деб ҳабар қилади Kazinform.

Синоптиклар хабарига кўра, 20-22 февраль кунлари қор ва бўрон тўхтайди. «Атлантик циклон билан боғлиқ илиқ атмосфера оқимлари Қозоғистоннинг шимолий ярми орқали ўтади. Шу сабаб республика ҳудудининг катта қисмида бўрон ва қор тўхтайди, ҳаво ҳароратининг сезиларли даражада кўтарилишига ҳисса қўшади. Тунги ҳаво ҳарорати 0...минус 5°С гача кўтарилади. Яқин кунларда атмосфера фронтлари таъсири сақланиб туриб, аста-секинлик билан Ғарбий Сибирь жанубига қараб ҳаракатланади. Қозоғистон худудининг катта қисми юқори атмосфера босими таъсири остида бўлади, шунинг учун яқин уч кунда қор фақат республиканинг айрим худудларигагина ёғади», - дейилган ҳабарда.

Сўнгги хабарлар