20.02.2020: Кеча юртимизда қанча жуфт оила қуришди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Адолат вазирлиги матбуот хизмати маълум қилишича, кеча, 20 февраль куни Қозоғистонда 834 жуфт оила қуришган, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Идора берган маълумотларга кўра, бу йил никоҳ ўқитганлар сони ўтган йил билан таққослаганда 593 тага кўпдир. 2019 йилнинг шу куни 241 та никоҳ қайд этилган. Таъкидлаш жоизки, кеча никоҳ ўқитланларнинг кўпчилиги Алмати, Нур-Султан ва Қарағанди шаҳарларида истиқомат қилишади.

Алмати шаҳрида 165, Нур-Султанда 123, Қарағанди вилоятида 103 та оила қурилган бўлса, Атирау ва Ғарбий Қозоғистон вилоятларида энг кам кўрсатгич қайд этилган (тегишинча 8 та ва 9 та жуфт).

Кеча оила қурган жуфтларнинг энг ёши 16-22 ёшларда (келин - 16 ёш, куёв – 22да), энг ёши улуғлар эса 70 ёшдаги куёв «бола» ва 65 ёшдаги келиндир.

еGov портали орқали никоҳдан ўтишга ариза берганлар ҳам анчагина – 122.

Йил бошидан бери юртимизда 15 минг оила қурилган. Яъни, қишда кунига ўртача тахминан 200 никоҳ ўқитилади.

Ёшлар орасида айниқса ёз ойларида антиқа саналарда оила қуриш одати кенг тарқалган. Масалан, 08.08.08 санасида 2044 та жуфтлик оила қурганди.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар