2 йиллик танаффусдан сўнг Давос Жаҳон иқтисодий форуми қайта очилди

None
None
BRÚSSEL. Кazinform - Швейцариянинг Давос шаҳрида Жаҳон иқтисодий форуми COVID-19 пандемияси сабабли икки йиллик танаффусдан сўнг 22 май куни ўз ишини давом эттирди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Тадбирда 2500 га яқин ишбилармон доиралар вакиллари, шунингдек, 50 дан ортиқ давлат ва ҳукумат раҳбарлари иштирок этмоқда.

Форумда Германия канцлери Олаф Шольц, Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен, НАТО бош котиби Йенс Столтенберг сўзга чиқиши режалаштирилган.

Еврокомиссия раҳбари В. Ляйеннинг сўзларига кўра, Европа Украинадаги вазиятга қарамай, жаҳон бозорларига ғалла етказиб беришни таъминлаш бўйича фаол иш олиб бормоқда ва ўз ишлаб чиқаришини кўпайтирмоқда, шунингдек, озиқ-овқат ишлаб чиқариш қувватларини оширишда Африкани қўллаб-қувватламоқда.

Бундан ташқари, У. Ляйен Европа Иттифоқи «Украинани қўллаб-қувватлаш учун барча имкониятларни ишга солишини» айтди.

«Биз 10 миллиард евродан ортиқ макромолиявий ёрдам таклиф қилдик. Бу Европа Иттифоқи томонидан учинчи давлат учун тақдим этилган энг катта пакетдир», - деди У. Ляйен.


Муаллиф: Арнур Рахимбеков


Сўнгги хабарлар