2 кишини ўлдириб, 4 йилдан бери қочиб юрган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди

None
None
TALDIQORGAN. Kazinform - Алмати вилоятида қотилликда гумон қилинаётган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Алмати вилояти ИИБ криминалистик полиция бошқармаси ходимлари Ақтўбе вилояти Ирғиз туманидаги ҳамкасблари билан биргаликда халқаро қидирувда бўлган 35 ёшли Ўзбекистон Республикаси фуқаросини қўлга олишди. У 2016 йил август ойида Алмати вилояти марказида икки кишини ўлдирганликда айбланмоқда.

2016 йил 11 октабрь куни Талдиқорған шаҳар суди ҚР Жиноят кодексининг 99-моддаси 2-қисмига биноан қўзғатилган жиноий иш бўйича қамоққа олиш тўғрисида қарор қабул қилган.

Хавфли жиноятчини қидириш уч йилдан ортиқ давом этди. Изланаётган шахс яшаш жойини ва иш жойини бир неча бор ўзгартирган. Натижада гумонланувчининг қаердалигини аниқлашнинг имкони бўлмаган. У, шунингдек, прописка рўйхатидан ўтишдан бош тортган.

Икки вилоятнинг тезкор ходимларининг биргаликдаги фаолияти натижасида оғир жиноятда гумон қилинган чет эл фуқароси қўлга олинди ва энди у жавобгарликка тортилади.

Муаллиф: Самал Қабишева
Сўнгги хабарлар