2,7 млн аҳолига газ берувчи «Сариарқа» магистрали ишга туширилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 2019 йил 27 декабрь куни «Сариарқа» магистрал газ қувурининг қурилиши якунига етиб, фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда ҚР Энергетика вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қизилўрда вилоятидан бошланадиган «Сариарқа» газ қувури пойтахт ҳамда юртимизнинг марказий ва шимолий ҳудудларини Қозоғистон гази билан таъминлайди.

«Нур-Султан, Қарағанди, Темиртау, Жезқазған шаҳарлари ҳамда газ қувури трассаси атрофида жойлашган жами 171 аҳоли пунктида истиқомат қилувчи 2,7 млн аҳоли табиий газ билан таъминланади. Ушбу лойиҳа ҚР Биринчи Президенти – Елбасы Н.А.Назарбоевнинг «Бешта ижтимоий ташаббус» номли Мурожаати ва Давлатимиз раҳбари Қ.К.Тоқаевнинг сайловолди дастурида белгиланган «Сариарқа» магистрал газ қувури қурилишини ўз вақтида якунлаш вазифасини бажариш доирасида амалга оширилди. 2018 йил декабрида Елбасы иштирокидаги Телекўприк чоғида газ қувури қурилишини бошлаш маросими бўлиб ўтганди. Жорий йил январда техника ва одамлар жалб қилиниб, март ойида газ қувурини пайвандлаш ишлари бошланди. Лойиҳага 2 мингдан зиёд ишчи ва 1 мингдан зиёд техника жалб қилинди», - дейилган вазирлик хабарида.

Лойиҳага иложи борича Қозоғистон компаниялари жалб қилинган. Бош пудратчи – «ҚазҚурилисСервис» компанияси. Арматура ва кранлар билан «Бемер Арматурен Қазақстан» компанияси, автоматлаштирилган газ тарқатиш станциялари билан «Батис Мунай Газ жабдиқтари» компаниялари таъминлади.

«Қисқа муддат ичида 1061,3 километр газ қувури, 5та катта қувватга эга автоматлаштирилган газ тарқатиш станциялари, газ ўлчаш станцияси қурилди. Ушбу лойиҳа ташкилий ишларнинг пухталигидан, мутаҳассисларимизнинг профессионал маҳоратидан, технологияларнинг юқори инновацияга эга эканлигидан далолат беради», - дейилган хабарда.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар