+7 (701) 759 90 19
USD 424.99 EUR 504.21
RUB 5.81 CNY 65.66
Янгиликлар

2,5 минг ноқонуний мигрант Қозоғистонни ихтиёрий равишда тарк этди

14 Июнь 14:31
Баҳам кўринг:
2,5 минг ноқонуний мигрант Қозоғистонни ихтиёрий равишда тарк этди

NUR-SULTAN. Kazinform – Йил бошидан бери 2,5 минг ноқонуний мигрант Қозоғистонни ўз хоҳишлари билан тарк этишди. Бу ҳақда Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги расмий вакили Нурдилда Ораз маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Пандемия бошланганидан бери Ички ишлар вазирлиги инқирозни барқарорлаштириш, жумладан мигрантлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича чоралар кўрди. Қозоғистонда бўлиш муддати ўтган чет элликларнинг ҳуқуқий мақомини аниқлаш ёки уларнинг учинчи давлат орқали чиқиб кетишини ташкил этиш бўйича амалий ишлар олиб борди. ИИВ миграция хизмати, чет эл ваколатхоналари ва халқаро миграция ташкилоти ёрдамида бундай одамларга рухсат олишда ёрдам берилди», - деди Нурдилда Ораз.

Унга кўра, йил бошидан бери паспортлари муддати тугаган 675 нафар чет эл фуқароси чет элларга қайтиш учун сертификат олишди. Шунингдек, полиция 2500 нафар ноқонуний мигрантнинг мамлакатни ихтиёрий тарк этишига ёрдам берди.

«Аммо Қозоғистонда ҳужжатларини тартибга солмаган ёки Қозоғистондан чиқиб кетмаган чет элликлар ҳали бор», - деди расмий вакил.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Баҳам кўринг:
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив