2,1 млн одам давлатдан моддий ёрдам пулини олди – вазир

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазири Биржан Нуримбетов Манзилли ижтимоий ёрдам миқдорининг қанчалик кўпайганини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«2014-2017 йиллар оралиғида юртимизда «Ўрлеу» пилот лойиҳаси босқичма-босқич амалга оширилди. Шунинг натижасида ёрдамга муҳтожлар учун ижтимоий шартномалар тизими, ёрдам олиш шартлари, кам таъминланган оилаларга кўмаклашиш амалиёти жорий қилинди. Шу мақсадларда бюджетдан 14,8 млрд танга маблағ ажратилди. МИЁ ислоҳотларини 2018 йилда ҳам давом эттирдик. Кам таъминланганлик ҳуқуқини аниқлаш учун даромадларига қўйиладиган ўлчамларни илк маротаба ўзгартириб уни энг кам ҳаёт кечириш даражасининг 40 фоизидан 50 фоизигача оширилди. Натиажда манзилли ижтимоий ёрдам олувчилар сони 20 фоиз кўпайди», - деди вазир Парламент Мажилисида бўлиб ўтган Ҳукумат соатида.

Таъкидлаш жоизки, шу йил 1 апрелидан бошлаб кам таъминланганлик чегараси 50 фоиздан 70 фоизгача (14 849 тангадан 20 789 тангагача) ошди.

Шу билан бир қаторда шартсиз моддий ёрдам кўрсатиш муддати 3 ойдан 6 ойгача, шартли моддий ёрдам 6 ойдан 12 ойгача оширилди.

«Жорий йил ноябрь ойидаги маълумот бўйича, қарийб 456 минг оила ёки 2,1 одам давлатдан манзилли моддий ёрдам олди. Белгиланган МИЁ ўртача миқдори эса 1,8 баробар ошган. Илк маротаба бюджетда МИЁ тўлаш учун 245 млрд танга маблағ ажратиш кўзда тутилмоқда», - деди Б.Нуримбетов.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар