199 нафар Қозоғистон ёшларига Bolashaq халқаро стипендияси топширилди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform – Қозоғистон Республикаси Давлат маслаҳатчиси Ерлан Қарин раислигида Хорижда кадрлар тайёрлаш бўйича республика комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Комиссия қарори билан Bolashaq халқаро стипендияси 199 нафар Қозоғистон ёшларига топширилди. Улар магистратура ва докторантурада таҳсил олади, деб хабар беради Кazinform Ақорда расмий сайтига таяниб.

Президент Қосим-Жомарт Тоқаевнинг Bolashaq дастурини қайта йўналтириш бўйича топшириғига мувофиқ, муҳандис-техник кадрлар тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилди. Ўтган йили стипендияларнинг 36 фоизи муҳандис-техник касбларга ажратилган бўлса, жорий йилда 60 фоизи ажратилди.

Бундан ташқари, абитуриентларнинг тиббиёт таълим йўналишларига бўлган қизиқишини ошириш мақсадида Республика комиссияси томонидан тиббиёт ходимларининг академик тайёргарлиги учун алоҳида тоифа ажратиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Умуман олганда, жорий йилда магистратура ва резидентура йўналиши бўйича 385 та, докторантура йўналиши бўйича 60 та стипендия ажратилди. Жорий йил охиригача Республика комиссиясининг яна иккита йиғилиши бўлиб ўтади. Bolashaq халқаро стипендия танловида иштирок этиш учун аризалар жорий йилнинг 30 май куни бошланган ва 14 октабрга қадар давом этади.

Амалиётга ҳужжатларни қабул қилиш 2022 йил 5 сентябрдан бошланади ва 14 октабргача давом этади.

Йиғилиш якунларига кўра, Ерлан Қарин бир қатор аниқ топшириқлар берди.


Сўнгги хабарлар