Валюталар курси:
    usd/kzt 470.9 eur/kzt 496.94

    rub/kzt 8.83 cny/kzt 70.33
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 1 °С
Алматы: 15 °С

18 майда Ўзбекистоннинг барча музейларида Халқаро музейлар куни ўтказилади

16 Май 09:02

TASHKENT. Кazinform – Ўзбекистондаги барча музейларда «Очиқ эшиклар куни» ўтказилади. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда ЎР Маданий мерос агентлиги ахборот хизмати раҳбари Моҳинур Имомова Facebook саҳифасида маълум қилди, деб хабар беради Кazinform.

Қайд этилишича, 18 май куни Ўзбекистон бўйлаб барча музейларда Халқаро музейлар куни кенг нишонланади.

Шу куни барча музейларда «Очиқ эшиклар куни» ўтказилади, ўнлаб байрам дастурлари ва янги кўргазмалар очилиши белгилаб қўйилган.

Шунингдек, барча музейлар ташриф буюрувчилар учун бепул хизмат кўрсатади.


Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар