18-20 февраль кунлари Қозоғистонда совуқ бўлади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – «Қазгидромет» синоптиклари 18-20 февраль кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform.

«18-19 февраль кунлари Қозоғистондаги об-ҳавога Жанубий Каспий циклони таъсир қилади. Мамлакатнинг шимолий қисмида қор ва ёмғир ёғиб, қор бўрони бўлади. 19 февралдан бошлаб антициклон туфайли Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида ҳарорат сезиларли даражада пасаяди. Кечаси шимолда ҳарорат 15-33 даражагача, жанубда 0, + 5 ℃, баъзи жойларда 10-15℃ гача пасаяди. Мамлакатнинг айрим ҳудудларида туман тушиши, муз қотиши ва кучли шамол эсиши кутилмоқда», - дейилади хабарда.


Сўнгги хабарлар