16 мартдан Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида мунтазам автобус қатнови тикланади

Фото: None
TASHKENT. Kazinform – 16 мартдан Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида мунтазам халқаро автобус қатнови йўлга қўйилади, дея хабар бермоқда Kazinform мухбири ЎР Транспорт вазирлигига таяниб.

Жумладан, икки мамлакат транспорт компаниялари Тошкент – ​​Нур-Султан, Тошкент – Алмати, Тошкент – ​​Қизилўрда, Тошкент – ​​Туркистон, Тошкент – Иргели, Чирчиқ – Чимкент ва Чирчиқ – Алмати йўналишлари бўйича рейслар амалга оширилади.

Вазирликнинг қўшимча қилишича, айни пайтда Ўзбекистондан Қозоғистон орқали Россия ва Қирғизистонга транзит автобуслар ташишни ташкил этиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, икки давлат ўртасидаги халқаро автобус қатнови бундан роппа-роса икки йил аввал, 2020 йил 16 март куни коронавирус пандемияси сабабли тўхтатилган эди.

Муаллиф: Мадибек Жанибеков

Сўнгги хабарлар