15 ноябр – Қозоғистонда тенге муомалага киритилган кун ва молиячилар байрами

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Бугун миллий валюта – тенге муомалага киритилган кун ва Қозоғистон молия ходимларининг касб байрами, деб хабар беради Kazinform.

Миллий валютани тайёрлаш 1992 йилда бошланган ва ўша йилнинг 27 августида Миллий банк тенге банкноталари намуналарини тасдиқлаган. Кейин қозоқ валютасини яратган рассомлар Тимур Сулейменов, Мендибай Aлин, Aғимсали Дузелханов, Қайролла Ғабжалеловлар Aнглияга йўл олишди.

Халқаро Муҳандислар академиясининг академиги, Қозоғистоннинг таниқли олими, СССР Давлат мукофоти лауреати, «Құрмет» ордени соҳиби Сауиқ Такежанов миллий валютани «тенге» деб номлашни таклиф қилди. «Тенге» сўзи туркий халқларнинг ўрта асрларда ўрнашиб қолган кумуш тангалари номидан олинган. Шундай қилиб, тенге номининг қайтарилиши мамлакатнинг Ўтрор ва Тараз каби йирик шаҳарлари анъаналарини давом эттирди, уларда ХIII асрда тангалар зарб қилинган.

1992 йилда тенге дизайнидаги портретлар тасдиқланган. 1993 йилда эса тенгенинг биринчи партияси Aнглиянинг энг қадимги ва машҳур «Ҳаррисон ва ўғиллари» фабрикасида босилган.

Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев шундай деб эслади: «Биз тўртта Ил-76 самолётини ижарага олиб, пулимизнинг 60 фоизини олиб келдик. Бу жуда махфий операция эди. Ҳужжатларда «Қурилаётган Президент қароргоҳи учун мулк» деб ёзилган. Бунгача ҳудудларда ер ости омборлари қурган эдик. Тўртта самолёт Лондондан Оралга ва у ердан вилоятларга ҳафтасига ўн саккизта рейсни амалга оширди. 12 ноябрни валюта муомалага киритилган кун деб эълон қилдим. Йигирма кундан камроқ вақт қолди. Операцияга барча ДХҚ раҳбарларини сафарбар қилдим. Энг қийини пулни ҳамма туманларга, барча банкларга етказиб бериш. У саккиз кун ичида якунланди. Эҳтимол, дунёда янги пулларни жорий этиш бунчалик тез ва муваффақиятли амалга оширилмагандир «...

1993 йил октябр-ноябр ойларида Қозоғистон рубл зонасидан бутунлай чиқиб кетди, 15 ноябрда эса тенге расмий муомалага кирди. Эски пулларни Қозоғистон тенгесига конвертация қилиш 15 ноябр куни эрталаб соат 8:00да бошланиб, 20 ноябр куни соат 20:00 да якунига етди.

1994 йилда қоғоз тенгелар 2,5, 10, 20 ва 50 номиналдаги мис тенгеларга алмаштирилди. 2006 йил 15 ноябрда янги дизайндаги 200, 500, 1000, 2000, 5000 ва 10000 тенгелик банкноталар муомалага чиқарилди. Ҳозирда банкноталар Миллий банкнинг Алматим шаҳридаги банкнотлар заводида, танга эса Усткемен зарбхонасида ишлаб чиқарилади.

Тенгенинг биринчи банкнотларида Суйинбай Aронули, Қурманғази, Aбай, Шоқан Уалиханов, Aбулхайрхон, Aбилайхон, ал-Форобий каби машҳур тарихий шахсларнинг портретлари, Алатау ва Кокшетау манзаралари, Хожа Aҳмад Яссавий мақбараси тасвири, Манғистаудан топилган тош рамзлар фойдаланилган. Бир тенгелик купюрада Aбу Носир ал-Форобий, уч тенгеда Суйинбай, беш тенгеда Қурманғази, ўн тенгеда Шоқан Уалиханов, йигирма тенгеда Aбай, эллик тенгеда Aбулхайрхон, юз тенгеда Aбилайхоннинг суратлари тасвирланган.

Кейинчалик тенгедаги тарихий шахслар тасвирлари олиб ташланди ва қайта ишланди. Бироқ Қозоғистон тенгеси уч йил кетма-кет «Энг яхши банкнот» унвонини қўлга киритган валюта сифатида тарихга кирди.

Ҳар йили халқаро банкноталар ҳамжамияти онлайн овоз бериш орқали йилнинг энг яхши банкнотини аниқлайди. Қозоғистон Республикаси Мустақиллигининг 20 йиллигига бағишланган 10 000 тенгелик эсдалик банкнотига «2011-йилнинг энг яхши банкнотаси» унвонини ҳам айнан шу жамият берди. Кейинги йили Қозоғистон Республикаси Миллий банкининг «Казақ Елі» туркумидаги 5000 тенгелик банкнотаси иккинчи марта «2012 йилнинг энг яхши банкнотаси» номинациясига сазовор бўлди. Туркий ёзувга бағишланган 1000 тенгелик «Култегин» эсдалик банкнотаси «2013 йилнинг энг яхши банкнотаси» номинацияси билан учинчи марта тақдирланди.

Миллий банк дастлаб 1 тенгени ўша пайтда 1000 рублга баҳолаган эди. Бироқ, кейинчалик, мамлакатнинг сиёсий, ижтимоий ва давлатлараро муносабатларини ҳисобга олган ҳолда, 1 тенге 500 рубл миқдорида белгиланди. Шунингдек, тенге биринчи даврада муомалага киритилган куни 1 доллар 4,75 тенге этиб белгиланган эди. Aйни пайтда – 1 рубл – 5,96 тенге, 1 AҚШ доллари – 429,59 тенге.

Давлатимиз раҳбарининг фармони билан 1997 йилдан буён 15 ноябр миллий валютанинг муомалага киритилган куни ва молиячилар байрами сифатида нишонланиб келинмоқда.

Сўнгги хабарлар