15 мингдан ортиқ чет эллик фуқаронинг Қозоғистонда ишлашга рухсати бор

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 2021 йил 1 майдаги ҳолат бўйича, 15 443 чет эл фуқароси маҳаллий ижро этувчи органларнинг рухсати билан Қозоғистон Республикаси ҳудудида меҳнат қилмоқда, деб хабар беради Kazinform.

Чет эллик ишчи кучини жалб қилиш учун бериладиган рухсатлар ичида мазкур тоифалар мавжуд:

- биринчи тоифа – 650 (раҳбарлар ва уларнинг ўринбосарлари)

- иккинчи тоифа – 3 246 (таркибий бўлинмалар раҳбарлари). Жалб қилинган чет эллик ишчи кучининг асосий қисми учинчи (мутахассислар) ва тўртинчи (малакали ишчилар) тоифага киради – 7 511 киши ва 488 киши, корпоратив тажриба алмашиш доирасида эса – 1 825 киши жалб қилинган.

«Ҳозирги пайтда Қозоғистонда чет эллик ишчи кучини фойдаланадиган 1 718 та иш берувчи мавжуд. Уларда тахминан 478 минг Қозоғистон фуқароси ишлайди, бу жами ишчилар сонининг 96 фоизини ташкил этади», - дейилган Меҳнат вазирлиги ахборотида.

Хорижий ишчи кучлари асосан: Хитой – 3 656 киши, Ўзбекистон – 1 741 киши, Туркия – 1 588 киши, Ҳиндистон – 1 090 киши, Буюк Британия – 930 киши.

Эслатиб ўтамизки, ички меҳнат бозорини муҳофаза қилиш мақсадида ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги ҳар йил сайин мамлакатимизга чет эллик мутахассисларни жалб қилиш бўйича квота белгилайди.

2021 йилги квота миқдори ишчи кучига нисбатан 0, 31% ёки 29,3 минг кишини ташкил этади.


Сўнгги хабарлар