+7 (701) 759 90 19
USD 405.77 EUR 457.91
RUB 5.77 CNY 57.42
Янгиликлар

14 март – Қозоғистонда Кўришиш куни

14 Март 12:45
Баҳам кўринг:
14 март – Қозоғистонда Кўришиш куни

NUR-SULTAN. Kazinform – Бугун Қозоғистонда қадимий байрам - халқимизни эзгуликка, бирдамликка бошловчи Кўришиш куни, дея хабар беради Kazinform.

Кўришиш куни (Манғистау вилоятида Амал байрами) – айниқса Қозоғистоннинг ғарбий вилоятларида ва Россия билан чегарадош ҳудудларда сақланиб қолган қадимий анъанадир. Байрамнинг келиб чиқишига аниқ илмий жавоб берилмаган. Аммо ҳар хил тахминлар мавжуд.

Тарих фанлари номзоди Жанабек Жақсиғалиевнинг таъкидлашича, бу ёш авлодни эзгулик ва меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик ва камтарлик, тинчлик ва биродарлик сари ундовчи ноёб анъаналардан биридир. Қозоқ халқи йилни 22 март кунидан бошлайди. Аммо Қозоғистоннинг ғарбий ҳудудларида байрам йил бошланишини бошқа минтақаларда бўлгани каби 14 март билан мартдан бошланади.

Амал байрамини Наврўздан алоҳида ажратиб олиш мумкин эмас, чунки бу Наврўзнинг илк хабарчисидир. Ушбу кунда кексаларни ҳурмат қилиш, кичикларга ғамхўрлик қилиш, мухтожларга ёрдам бериш каби эзгу амаллар қилинади. Ушбу байрамнинг дин билан ҳеч қандай алоқаси йўқ. Кўришиш куни биродарлик, камтарлик ва хайрия байрамидир.


Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив