14 март - Кўришиш куни
14 Март 11:06

14 март - Кўришиш куни

NUR-SULTAN. Kazinform – Бугун қозоқ халқининг қадимий байрами - Кўришиш куни. Маросим бир кун билан чекланмайди, бутун йил давомида давом этади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Кўришиш – бу одамлар бир-бирлари билан саломлашиб ва бир-бирларига яхшилик тилаб, шунигдек, қарияларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатишнинг анъанавий усули ҳисобланади. Кўриш - бир кун билан чекланмайди, бутун йил давомида давом этади.

Шу куни ёшлар шаҳар-овуллардаги оқсоқоллар ва бувиларнинг уйларига кўришишга боради. Катталар кичикларга дуо қиладилар.

Ушбу байрам нафақат Қозоғистоннинг ғарбий қисмида, балки Сирдарё ёқасидаги шаҳарларда, Қостанай, Торғай вилоятларида, шунингдек Россиянинг Астрахан, Саратов, Самара ва Оренбург вилоятларида ҳам кенг нишонланади.


Муаллиф: Зарина Қахарман


Янгиликлар

Архив