14-16 феврал кунлари Қозоғистонда қор ва ёмғир ёғиши кутилмоқда

None
ASTANA. Kazinform - Синоптикларнинг прогнозларига кўра, Қозоғистонда яқин уч кун ичида қор, ёмғир ва қор бўрони кузатилади. Шу билан бирга, ҳароратнинг кескин ўзгаришлари кузатилмайди, дея хабар беради Kazinform «Қазгидромет» РДКга таяниб.

Атлантика циклони Қозоғистон ҳудуди бўйлаб ғарбдан шарққа томон ҳаракатланади. Шу сабабли, иш ҳафтасининг боши булутли бўлади, қор кўринишида ёғингарчилик ва қор бўрони кузатилади. Республиканинг ғарбида ва жанубида ёмғир қор кўринишида ёғади, муз қотиши мумкин.

Синоптикларнинг хабар беришича, 16 феврал куни Туркистон ва Жамбил вилоятларида кучли ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши кутилмоқда. Фақатгина республика шимолида юқори босимли майдон таъсирида ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади. Ғарб ва жанубда вақти-вақти билан кучли шамол эсади. Ҳарорат фонида сезиларли ўзгаришлар кутилмайди.

Сўнгги хабарлар