14 000 одамда маймун чечаги билан касалланиш ҳолати қайд этилган - ЖССТ

None
GENEVA. ТАSS - Кazinform - Бугунги кунга қадар Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) 80 мамлакатда маймун чечаги билан касалланган 14 000 та ҳолат ҳақида маълумот олди. Бу ҳақда чоршанба куни ЖССТ бош директори Тедрос Адханом Гебрейесус брифингда маълум қилди, дея хабар беради Kazinform ТАSSга таяниб.

«ЖССТ 80 та давлатда 14 000 та ҳолат ҳақида маълумот олди», - деди у. - Биз Африкада бешта ўлим ҳолатидан хабардормиз« .

»Баъзи мамлакатларда пасайиш тенденцияси кузатилмоқда, баъзиларида эса ўсиш тенденцияси мавжуд«, - деди ЖССТ раҳбари.

Бироқ, ҳар ҳолда, Гебрейесус таъкидладики, эпидемияга қарши курашишнинг энг муҳим воситаси бу одамлар ўзларини яхшироқ ҳимоя қилишлари учун маълумотни тарқатишдир.


Сўнгги хабарлар