13 февралдан бошлаб Қозоғистонда ҳайдовчилик гувоҳномасисиз юриш мумкин

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Ички ишлар вазири Ерлан Турғумбаев 13 февралдан бошлаб мамлакат фуқаролари тегишли ҳужжатларни олиб юрмасданоқ транспорт воситасини бошқариши мумкинлигини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Президент «Қозоғистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига транспорт ҳаракати тўғрисида ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида«ги ҚР Қонунини имзолади. 2019 йил декабр ойида Президент Қасим-Жомарт Тоқаев ҳайдовчилар ҳужжатларини ахборот тизимлари орқали текшириш, ҳайдовчиларга ҳужжатларнинг қоғоз нусхаларини олиб юрмасликларига рухсат бериш масаласини кўтариб чиқди ва Ички ишлар вазирлигига қонунчиликка ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни буюрди. Янги қонун 13 февралдан кучга киради», - деб ёзди вазир ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Илгари Қозоғистонда ҳайдовчилик гувоҳномаси йўқлиги учун огоҳлантириш (агар биринчи марта бўлса) ёки 5 ойлик ҳисоб кўрсаткичи миқдорида жарима солинарди. Энди ҳайдовчиларга транспорт воситасини бошқаришда фақат битта ҳужжатни – шахсини тасдиқловчи гувоҳномани олиб юриш кифоя.


Муаллиф: Аян Бекенўғли


Сўнгги хабарлар