+7 (701) 759 90 19
USD 425.71 EUR 495.53
RUB 5.99 CNY 66.56
Янгиликлар

120 минг қозоғистонликлар машинасозлик соҳасида ишлайди

22 Сентябрь 15:27
Баҳам кўринг:
120 минг қозоғистонликлар машинасозлик соҳасида ишлайди

NUR-SULTAN. Kazinform - 120 минг қозоғистонликлар мамлакат машинасозлик саноатида ишлайди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар
Қозоғистон ва Россия Бош вазирлари телефон орқали мулоқот қилишди Қозоғистон ва Қирғизистон чегарасида зилзила содир бўлди Қозоғистонда «Овул - мамлакат бешиги» дастури доирасида 6,5 ​​минг лойиҳа амалга оширилмоқда

Бу ҳақда Қозоғистон Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири ўринбосари Марат Қарабаев Қозоғистон машинасозларининг IХ форумида маълум қилди.

«Саноатлаштириш дастури амалга оширилган йиллар мобайнида саноат тўрт баробар ўсди ва энг юқори кўрсаткичларни кўрсатди. Ишлаб чиқариш саноатининг улуши 9 фоиздан 14 фоизгача ошди.

Саноатда 3 мингдан зиёд корхона, жумладан, 64 та йирик, 102 та ўрта ва 3020 та кичик корхона мавжуд. Бу корхоналарда 120 мингга яқин киши ишлайди «, - деди у.

У, айниқса, автомобилсозлик соҳасида катта ютуқ бўлганини эслатди.

«Aвтомобилсозлик - 40 баравар, қишлоқ хўжалиги техникаси - 12 баравар, темир йўл машинасозлиги - 8 баравар жадал ривожланмоқда. Ҳудудларнинг саноатлаштириш харитаси ва тадбиркорликни қўллаб -қувватлаш хариталари доирасида қарийб 470 миллиард тенгега тенг 150 дан ортиқ лойиҳалар ишга туширилди. 16 мингга яқин иш ўрни яратилди «, - деди Марат Қарабаев.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай



Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив