12 йиллик тажрибага эга қишлоқ ўқитувчиси тахминан 400 минг тенге олади – Қозоғистон Таълим вазири

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Халқ таълими вазири Асхат Аймағамбетов Павлодар вилояти қишлоқ ўқитувчилари билан учрашди, деб хабар беради Kazinform.
«У Павлодар вилоятидаги таълим муассасаларида бўлиб, етакчи қишлоқ мактаби ўқитувчилари билан суҳбатлашди, ўқув дастури ва ёзги мактаб натижаларини муҳокама қилди. Шунингдек, иш ҳақи масаласи ҳам муҳокама қилинди. Масалан, 12 йиллик тажрибага эга информатика ўқитувчиси маоши 400 минг тенге атрофида эканлигини ва бу қишлоқ мактаби учун яхши даромад эканини айтди. Умуман олганда, мактабнинг аҳволи қониқарли, ўқитиш учун шароитлар яхши бўлса-да, «Ўқишга иштиёқманд мактаб» лойиҳаси тўғри йўлга қўйилмаган, сотиб олинган адабиётлар вазирлик тавсияларига жавоб бермайди, болалар учун қизиқарли нашрлар кам. Бу борада тегишли ишлар олиб борилиши керак»

, — деб ёзди вазир ижтимоий тармоқдаги саҳифасида .

Вазир Ахборот технологиялари коллежига ҳам ташриф буюрди.

«Коллежнинг авваллари ва ҳозир қандайлигини ҳисобга олсак, амалга оширилган ишлар ҳайратланарли. Вилоят раҳбарининг касб-ҳунар таълими, жумладан, ушбу коллежни ривожлантиришда иштирок этаётгани қувонарлидир. Ўтган йили ушбу коллеж ўқувчиси EuroSkills танловида медални қўлга киритган эди. У «Веб-дизайн» йўналиши бўйича рақобатлашди. Кеменгер қишлоғидаги яна бир коллеж ветеринария йўналишида фаолият юритади. «Ёш мутахассис» лойиҳаси туфайли коллежнинг моддий-техник базаси яхшиланди. Коллежда аҳоли бандлигини таъминлаш, ўқув базасини ривожлантириш, дуал таълимни йўлга қўйиш борасида эришилаётган яхши натижаларни қайд этиш мумкин. Таълим муассасаларига ташриф буюрганидан сўнг барча раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди»

, — дея қўшимча қилди Асхат Аймағамбетов.

Сўнгги хабарлар