12 ёшли қозоғистонлик батутдаги гимнастика бўйича жаҳон чемпионатининг кумуш медали совриндори бўлди

None
ASTANA. Кazinform – Ғарбий қозоғистонлик Ислам Қабдоллов Болгария пойтахти София шаҳрида батутдаги гимнастика бўйича 13-14 ёшли ўсмирлар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатининг кумуш медали совриндори бўлди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Ғарбий Қозоғистон вилояти жисмоний тарбия ва спорт бўлими бошлиғи Қаймен Есендияровнинг сўзларига кўра, Ислам фақат инглиз спортчисини ортда қолдириб, иккинчи ўринни эгаллади. Яна бир англиялик гимнастикачи кучли учликка кирди.

Бу Альберт Тилепқалиев мураббийлик қилаётган Ислам Кабдолловнинг жаҳон чемпионатидаги иккинчи муваффақиятидир. У ўтган йили 11 ёшида чемпион бўлган.

Альберт Тилепқалиевнинг айтишича, спорт усталигига номзодлар ўртасидаги жаҳон мусобақасига дунёнинг 39 давлатидан спортчилар келган. Ислом 21 нафар гимнастикачи билан беллашиб, совриндорлар қаторига қўшилди.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ


Сўнгги хабарлар