11 нафар туркистонлик шифокор АҚШда малака оширди

Фото: None
TÚRKİSTAN. Kazinform- Тиббиёт ходимлари вилоят ҳокими кўмагида АҚШнинг Харвест шаҳрида малака оширишдан ўтди, дея хабар беради Кazinform Туркистон вилояти ҳокими матбуот хизматига таяниб.

Шифокорлар BLS, АCLS, PALS дастурларида шошилинч тиббий ёрдам бўйича инструкторларни тайёрлаш юзасидан ўқитилди, юрак-ўпка реанимацияси ва юрак-қон томир касалликларини тезлаштирилган даволаш, неонатал даврда беморларни қутқариш бўйича малака оширди.

Туркистон, Кентау шаҳарлари ҳамда Ордабаси, Жетисай туманларидан 11 нафар тиббиёт ходими Америка Қўшма Штатларида ўз касб маҳоратини оширишга муваффақ бўлди. Бугун улар ўз билим ва тажрибаларини ҳамкасблари билан ўртоқлашишга қарор қилишди.

— Ҳозир тез ёрдам келгунига қадар одамлар бирдан юрак ритмини тўхтатиб қўядиган ҳолатлар кўп. Агар кўпроқ одамлар кардиопулмонер реанимация бўйича билимга эга бўлса, биз кўпроқ беморларни сақлаб қолишимиз мумкин. Режаларда барча тиббиёт ходимлари ва бошқа соҳа ходимларини махсус сотиб олинган Prestan манекенлари орқали ўқитиш кўзда тутилган, - дейди Кентау марказий шаҳар шифохонаси реанимация бўлими мудири Ержан Жумашев.



Сўнгги хабарлар