100 дан ортиқ полициячи Хитой билан тажриба алмашиш доирасида махсус курслардан ўтди – Қозоғистон ИИВ
8 Август 14:10

100 дан ортиқ полициячи Хитой билан тажриба алмашиш доирасида махсус курслардан ўтди – Қозоғистон ИИВ

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Ички ишлар вазири Марат Ахметжанов Хитой Халқ Республикасининг Қозоғистондаги Фавқулодда ва мухтор Элчиси Чжан Сяо билан учрашди. Бу ҳақда ҚР Ички ишлар вазирлиги вакили Шуғила Турлибек маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

«Учрашувда жиноятчиликка қарши курашиш, жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасидаги ҳамкорлик ҳолати муҳокама қилинди.

Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги ва Хитой Халқ Республикаси Жамоат хавфсизлиги вазирлиги ўртасидаги ҳамкорлик тегишли ҳуқуқий асослар доирасида амалга оширилмоқда», — деди Шуғила Турлибек.

Шу муносабат билан трансчегаравий ҳамкорликни кенгайтириш бўйича ўзаро ташрифлар ва ишчи учрашувлар мунтазам ўтказилаётгани, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, иш тажрибаси алмашиш бўйича ўқув курслари ташкил этилаётганини айтди.

Қозоғистон Республикаси ички ишлар вазири Марат Ахметжановнинг сўзларига кўра, Қозоғистон ва Хитой ҳуқуқ-тартибот идоралари ўртасидаги ҳамкорлик юқори даражада. Ўтган беш йил давомида икки вазирлик делегатларининг қатор ўзаро ташрифлари ташкил этилди, хизматлар вакиллари ўртасида ўнлаб учрашувлар ўтказилди.

Бундан ташқари, Қозоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги раҳбари хитойлик меҳмонга 108 нафар қозоғистонлик полициячи учун малака ошириш курсларини ташкил этишда ёрдам бергани учун миннатдорлик билдирди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив